Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ اتَّبِعُوا مَا أَنزَلَ اللَّهُ قَالُوا بَلْ نَتَّبِعُ مَا أَلْفَيْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لاَ يَعْقِلُونَ شَيْئًا وَلاَ يَهْتَدُونَ
– „Қачон (мушрикларга): «Оллоҳ нозил қилган ҳукмларга бўйсунингиз» дейилса, улар: «Йўқ, биз оталаримизни қандай йўлда топган бўлсак, ўшанга эргашамиз», дейишади. Агар оталари ҳеч нарсага ақллари етмайдиган, тўғри йўлни тополмайдиган бўлсалар ҳам-а?!“                                                             [2:170]


وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْا إِلَى مَا أَنزَلَ اللَّهُ وَإِلَى الرَّسُولِ قَالُوا حَسْبُنَا مَا وَجَدْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لاَ يَعْلَمُونَ شَيْئًا وَلاَ يَهْتَدُونَ
– „Қачон уларга: «Оллоҳ нозил қилган нарсага ва пайғамбарга келинглар» дейилса, улар: «Биз учун ота-боболаримизни ниманинг (яъни қайси диннинг) устида топган бўлсак, ўша етарли» дейишади. Агар ота-боболари ҳеч нарсани билмайдиган ва ҳақ йўлни топа олмайдиган бўлсалар ҳам-а?!“                 [5:104]

 

Шаръий ҳукмларда эса тақлид қилиш ҳар бир мусулмон киши учун шаръан жоиз.

 

فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ

– „Бас (эй Макка аҳли), агар ўзларингиз билмайдиган бўлсангизлар, (Таврот, Инжилни биладиган) аҳли илмлардан сўранглар“.                               [21:7]

 

Оллоҳ Cубҳанаҳу ва Таоло билмаган кишиларга билган кишилардан сўрашни буюрди. Гарчи оят мушрикларнинг пайғамбар инсонлардан бўлишини инкор қилишларига жавобан тушган бўлса-да, ундаги лафз умумий бўлиб, оятнинг нозил бўлишидаги сабабнинг хослиги эмас, лафзнинг умумийлиги эътиборга олинади. Оят муайян мавзу ҳақида эмас, уни фақат мана бу мавзуга хос деб бўлмайди. Оятда умумий бўлиб, билмаган кишилар билганлардан сўраши лозимлиги талаб қилинмоқда. Оят олдин ўтган халқларнинг барчасига Оллоҳ фақат инсонларни элчи қилиб юборганини мушриклар, аҳли китоблардан сўрашларини талаб қилмоқда. Мушрикларнинг ўзлари бехабар бўлган масалада аҳли китобларга мурожаат этишлари лозим. Оллоҳ деди:

 

وَمَا أَرْسَلْنَا قَبْلَكَ إِلاَّ رِجَالاً نُوحِي إِلَيْهِمْ فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ

– „(Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари ҳам фақат кишиларни Ўзимиз ваҳй юборган ҳолда пайғамбар қилгандирмиз. Бас (эй Макка аҳли), агар ўзларингиз билмайдиган бўлсангизлар, (Таврот, Инжилни биладиган) аҳли илмлардан сўранглар“.           [21:7]

 

Оятда «сўранглар» калимаси умумий суратда келган, Оллоҳ ўтган халқларга инсонларни элчи қилиб юборганини аҳли китоблардан сўраб билиб олишни буюради. Демак, бу талаб маърифатга тааллуқли бўлиб, иймонга алоқаси йўқ. Оятда ишора қилинаётган аҳли зикр аҳли китоблар бўлса-да, аҳли зикр калимаси умумий бўлиб, барча аҳли зикрларни ўз ичига олади. Мусулмонлар ҳам аҳли зикр ҳисобланади, чунки Қуръон зикрдир.

 

وَأَنزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ

 

150-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260